Муносабат

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида барча соҳаларга тўхталиб, ҳар бирининг ривожи учун танқидий-таҳлилий фикр билдирди, ечимларини аниқ белгилаб берди.

Хусусан, таълим ва илм-фан соҳаларида эришаётган катта ютуқлар ҳақида тўхталиб, “Ўқувчи ва талабаларимиз жорий йилда халқаро фан олимпиадаларида 51 та олтин, 101 та кумуш, 126 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз билим ва салоҳиятини бутун дунёга намойиш қилди”, дея алоҳида мамнуният билан таъкидлади. 

Бу рақамлар ўз-ўзидан ёки бир кунда бўлиб қолган эмас. Бунинг ортида таълим тизими мутасаддиларининг қатор лойиҳа ва ташаббуслари, ота-оналар ва мактаб ўртасидаги амалий ҳамкорлик ҳамда ўқувчининг илм-фанга бўлган қизиқишини уйғотиш йўлидаги ҳаракатлар ётади.

Биз яқингача фақатгина спортдаги медаль ва натижаларимиз билан мақтанар эдик. Таълим ва илм-фанда эса авваллари 15-20 йил давомида эришилмаган натижаларга бугун керак бўлса, бир йилда эришмоқдамиз. Дунё бўйлаб юксак мукофотларни қўлга киритган мактаб ўқувчилари ва талабаларни кунора ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кўрмоқдамиз.

Бундай натижалардан Президентимиз “Ёшларимизга қараб, улар эришаётган ютуқларни кўриб, кўксимиз тоғдек кўтарилади, қандай улкан бунёдкор куч сафимизга қўшилаётганидан ғурурланиб кетамиз”, дея таъкидлашида айни ҳақиқат мужассам.

Мурожаатномада билдирилган ташаббуслар ичида “2026 йилда юртимизда илк бор мактаб ўқувчилари ўртасида нуфузли халқаро кимё ва информатика олимпиадалари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар талабалари ўртасида муҳандислик йўналишларида, Туркий давлатлар техникум ўқувчилари ўртасида касб йўналишларида халқаро олимпиада ўтказилади”, деган сўзлар соҳа ходимларига яна бир бор масъулият юклади. Таълим ва илм-фан соҳасида бундай нуфузли тадбирларнинг Ватанимизда ўтказилиши  амалда ривожланаётган давлатга айланаётганимиздан далолат.

Президентнинг “Ҳозирги глобал иқтисодиётда рақобатга чидамли бўлиш учун малакали касб эгалари ва мутахассислар, замонавий технологиялар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутмаслик лозим” деган сўзлари ортида ҳам бевосита таълим ва илм-фан ривожига йўналтирилаётган маблағларнинг ортаётганини, келажакдаги эътибор бунданда юқори бўлишини тушунишимиз мумкин.

Хулоса сифатида айтадиган бўлсак, соҳаларда бўлаётган каттагина ўзгаришлар, коррупцияга қарши кескин курашлар, таълим тизими ва илм-фан соҳасидаги узоқни кўзланган ташаббуслар бугун халқимизнинг ишончига- ишонч қўшмоқда. Дарҳақиқат, айнан таълим ва илм-фан ривожигина ҳар қандай инсонни қолоқлик ва қарамликдан асрайди. Буюк мақсад ва натижаларга эришишимиз, фаровон ҳаёт, иқтисодий ривожланишимизга замин яратади. Бу эса ижтимоий фаоллик ва жамият ривожида муҳимдир.

Завқибек МАҲМУДОВ,

Абдулла Авлоний номидаги педагогик

маҳорат миллий институти доценти.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим ва илм-фанда ўзгаришлар даври келди