Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов вилоят таълим тизими вакиллари билан таҳлилий ва танқидий руҳдаги учрашув ўтказди.

Унда таълим сифатини ошириш, битирувчиларни иш билан таъминлаш, педагог кадрлар малакаси, инфратузилма ҳолати ва таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишга доир масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Учрашув аввалида олий таълим муассасаларидаги мавжуд инфратузилма ҳолати таҳлил қилинди. Хусусан, талабалар учун мўлжалланган ётоқхоналарда санитария шароитлари талаб даражасида эмаслиги, лаборатория ускуналарининг етишмаслиги таълим жараёни самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан янги ўқув йилига қадар ётоқхоналарни тўлиқ таъмирлаш, маънавият-маърифат хоналарини ташкил этиш ва талабалар учун муносиб муҳит яратиш вазифалари белгиланди.

–Вилоят раҳбари томонидан танқид остига олинган тизимдаги камчилик, нуқсонлар барча профессор-ўқитувчилар зиммасига қўшимча масъулият юклайди, – дейди Гулистон давлат университети ўқитувчиси Акмалжон Танибердиев.– Чунки таълим сифати нафақат моддий-техник базага, балки айнан кадрлар салоҳиятига ҳам боғлиқ. Лабораториялар етишмаслиги баҳона бўлиши мумкин эмас, биз ўқитувчилар ҳар қандай шароитда ҳам талабани керакли билим билан таъминлашга интилишимиз шарт. Аммо давлатимиз томонидан эътибор кучайгани, моддий шарт-шароитлар яхшиланиши бизни қувонтиради, шу билан бирга ишга бўлган эътибор ва масъулиятимизни янада оширади.  

Йиғилишда қатор таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари натижалари ҳам муҳокама қилинди. Педагоглар томонидан кўрсатилган паст натижалар таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилди. Малака ошириш жараёнида узвийлик етишмаслиги, натижаларни таҳлил қилмасдан амалга оширилаётган ўқув курслари ҳам танқидга сабаб бўлди.

Шу боис, тестда паст натижа қайд этган ўқитувчилар ҳамда тарбиялаган ўқувчилари ОТМ га киришда муваффақиятсизликка учраган мактабларнинг педагоглари учун навбатдан ташқари малака ошириш курсларини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

[gallery-22955]

Йиғилишда таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, ўқувчилар давомати, педагог кадрлар билан таъминланиш ҳолати ва методик ёрдам масалалари ҳам таҳлил қилинди. Ҳисоботларнинг кўпинча фақат қоғозда қайд этилиши, амалда эса етарли натижа кўринмаётгани танқид қилинди. Таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашувининг етишмаслиги таълим сифатини пасайтирувчи омил сифатида кўрсатиб ўтилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tqb2-hBuCpI" title="Taʼlim – taraqqiyot mezoni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Йиғилиш якунида таълим сифати паст деб баҳоланган таълим муассасаларида ишлаш учун истиқбол режалари ишлаб чиқилиши, қатор раҳбарларнинг фаолиятини қайта кўриш ҳамда янги ўқув йили бошида натижалар яна бир бор таҳлил қилиниши белгиланди.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат, видео),

ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим – тараққиёт мезони (+видео)