Яқинда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселекторда юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани, ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотларида ичимлик суви ҳамда санитария-гигиена инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган «Тоза қўллар» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ушбу дастур  доирасида соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотлари санитария-гигиена воситалари билан етарли миқдорда таъминланади. Шунингдек, уларда ичимлик суви таъминоти ва санитария-гигиена объектлари (ҳожатхона) инфратузилмаси яхшиланади, улар бинонинг ички қисмида жойлаштирилади. Аҳоли, жумладан, болалар ўртасида шахсий гигиена одатларини шакллантириш ва унга риоя қилиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилади.

Таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади. Шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бино ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади, 4 минг 295 та ижтимоий муассасага сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида давлат бюджетидан 780 миллиард сўм ажратилади.

Барча ҳудудлардаги таълим муассасаларидаги санитария-гигиена шохобчалари тўлиқ хатловдан ўтказилади. Баҳолаш натижасидан келиб чиқиб, қониқарсиз деб топилган санитария гигиена шохобчаларини санитария талабларига тўлиқ мос ҳолатга келтириш чоралари кўрилади. Ушбу дастурнинг ўз вақтида тўлақонли амалга оширилиши учун мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари масъул этиб белгиланди.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад соғлом, баркамол ва тиббий маданияти юксак бўлган авлодни вояга етказиш, аҳоли ўртасида юқумли касалликлар, ичак инфекцияларининг олдини олиш, санитария маданияти даражасини ошириш, аҳолининг овқатланиш, дам олиши, меҳнат қилиш шароитларини яхшилашдан иборат.  

Таълим муассасаларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилинишини узлуксиз ўрганиб бориш Санэпидқўмитанинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан 2025 йилнинг  тўрт ойи давомида республикада мавжуд жами 3295 та умумтаълим мактабларида режали текширишлар ўтказилди.

Текширишлар давомида умумтаълим мактабларидан кимёвий таҳлиллар учун жами 41976 та намуналар олинган, шулардан 1988 таси (4,7 фоиз) талабга жавоб бермаган бўлса, бактериологик таҳлиллар учун олинган 7327 та намуналардан 527 таси (7,2 фоиз) СанҚваН талабларига жавоб бермаган.

Бу ҳақда АОКАда ўтган бирифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова батафсил маълумот берди.  

Ўқувчилар овқатланишини тўғри ва хавфсиз ташкил этилганлиги устидан назоратни амалга ошириш чоғида микробиологик кўрсатгичларга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларидан 227 та намуна олинган, 2 та талабга жавоб бермаган, ичимлик сувидан 2862 та намунадан 126 та талабга жавоб бермаганлиги аниқланган. Кимёвий таҳлиллар учун сабзавотларда нитрат қолдиқларини текшириш учун 62 та намуна текширилган, намунада нитрат қолдиқлари аниқланмаган.

Умумтаълим мактабларида санитария қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан 2157 та ҳолатда маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилган, 186 та муассасанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган, 973 нафар ишчи-ходим тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаганлиги сабабли ишдан вақтинча четлаштирилган. 18468 кг.дан ортиқ миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж қилинган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим муассасаларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши талаб даражасидами?