Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Заковат” мусобақаларини ўтказиш юзасидан Республика ташкилий қўмитаси 2025 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” мусобақаларини баҳор фаслида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Жорий йилнинг апрель-май ойларида ҳар учала мусобақа ҳам ташкил этилади. Мазкур мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб бўлган жамоаларга эгаллаган ўрнига мос равишда 100, 60 ва 40 миллион сўм пул мукофотлари топширилади.

Шу билан бирга 2024/2025 ўқув йилининг кузги мавсумида ҳам мазкур мусобақалар ўтказилгани ва уларда ғолиб бўлган жамоаларга олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга кириш бўйича имтиёз ҳамда стипендия берилгани инобатга олиниб, бу сафар мусобақада 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган жамоаларга мазкур имтиёз ва стипендия берилмаслиги назарда тутилган.

Ғолиб жамоалар аъзоларига имтиёз ва стипендиялар бериш 2025/2026 ўқув йилининг баҳорги мавсумида ўтказиладиган мусобақалардан давом эттирилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим муассасалари ўртасида “Заковат” мусобақалари апрель-май ойларида ўтказилади