Болаларнинг соғлом ўсиши ва ривожланиши учун тўғри ва мувозанатли овқатланиш жуда муҳим. Озиқ-овқат нафақат боланинг энергия манбаи, балки унинг ақлий, жисмоний ва руҳий тараққиётида ҳам катта роль ўйнайди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Чимбой тумани 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида маҳсулотлар болаларга ўз вақтида берилмасдан беркитиб қўйилгани бўйича маълумотлар тарқалди ва эътирозларга сабаб бўлди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирликнинг аудит хизмати томонидан ҳудудларда тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилади.

Қайд этилишича, аниқланган камчиликлар бўйича барча зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилади, масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилади. Юқорида номи кўрсатилган таълим масканларида ҳам мутахассислар томонидан текширув ишлари олиб борилган ва тўпланган ҳужжатлар масъул ташкилотларга тақдим этилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, жорий йил бошида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. 

Қарорга асосан, тарбияланувчиларнинг рационал овқатланишини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг хавфсизлигини кафолатлаш, таомларни тайёрлаш, сақлаш, ташишда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш мақсадида давлат мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказиш режалаштирилган. 

Бунинг учун вазирлик ҳузурида давлат муассасаси шаклида Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилган. Марказ давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни мувофиқлаштиради, жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштиради, давлат харидларини амалга оширади, соҳага оид илмий тадқиқотлар ўтказади ва аутсорсер мажбуриятларини бажаришини мониторинг қилади.

Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиблар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ва бошқа тегишли ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилади.

Жараёнда жамоатчилик назорати ҳам жуда муҳим. Бу борада қўшимча маълумотлар учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ишонч телефони (71-202-09-09) йўлга қўйилган.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим масканларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этишдаги камчиликлар учун қатъий чора кўрилади