Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ва унинг Нукус ҳамда Тошкент филиалларини 2023-2024 ўқув йилида 1 минг 900 нафардан ортиқ талаба муваффақиятли тамомлади.

Бугунги кунда ушбу таълим даргоҳи ва унинг Тошкент филиали битирувчиларидан ўттиз икки нафари Дания ва Швеция давлатларининг чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларида ветеринария врачи вазифасида фаолият юритмоқда.

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди. Қўмитанинг Фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси масъуллари ва хорижда фаолият юритаётган битирувчи талабалар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида уларнинг таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди.

Мулоқотда мамлакатимиз ёшларининг билими чет давлатларнинг нуфузли таълим муассасаларда юқори баҳоланаётгани таъкидланди. Битирувчи мутахассисларнинг халқаро ташкилотлар ва Европа давлатларининг хусусий ветеринария секторларида фаолияти кўламини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Юртимизга ветеринария соҳасидаги энг замонавий амалиётни жорий этиш, шунингдек, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабаларимиз хорижда ветеринария врачи вазифасида фаолият олиб бормоқда