Бугунги глобаллашган дунёда олий таълим тизимлари учун халқаро ҳамкорлик ва алмашинув дастурлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу дастурлар орқали талабалар ва ўқитувчилар нафақат хорижий мамлакатларда ўқиш ва илмий фаолият олиб бориш имконига эга бўладилар, балки замонавий билим ва тажрибаларни Ўзбекистонга олиб келадилар. 

Ўзбекистон олий таълим муассасалари сўнгги йилларда бу йўналишда сезиларли ютуқларга эришмоқда. 2023-2024-ўқув йиллари давомида Малайзиянинг Пендидикан Султан Идрис университети томонидан тақдим қилинган 1 семестрлик гранд соҳибаси Сарвиноз Акрамова чет элда ўқиш давомида қандай билим ва кўникмаларга эга бўлгани ҳақида гапириб берди.

– Хорижда ўқиб, янги таълим тизими билан танишишни ҳали олийгоҳ талабаси бўлмаган вақтларимда ният қилар эдим. Бакалавр босқичида Ўзбекистон давлат шарқшунослик университети Шарқ филологияси ва таржима факультетига ўқишга кирдим. Шундан сўнг университет миқёсида турли танловларда фаол қатнаша бошладим. Бу танловлар орасида чет элда маълум муддат ўқиш имконини берувчи Exchange/Mobility program 3 ва 6 ойлик талабалар алмашинуви дастури бор эди. Шу дастур доирасида иштирок этиб, “Mobility program оf learning malaysian language” 6 ойлик грандини ютиб олдим ва Малайзиянинг Перак штатида жойлашган UPSI университетида таълим олдим.

Ушбу дастур карьерамда туб бурилиш ясади десам, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Аввало, тил кўникмамни оширдим ва шарқ тилларини нафақат адабий, балки шеваларини ҳам ўргандим. Қолаверса, чет элдаги ўзгача таълим тизими ва яшаш муҳитида рақобатбардош бўлиш, мақсад йўлида тўхтамай ҳаракат қилиш кераклигини англаб етдим. Чет элда қисқа вақт давомида бўлса ҳам ўқиш менга мустақил бўлиш ва муаммоларга тезда йўл топишни ўргатди. Маданиятлараро алмашинув ва нетворкингни оширишга ҳам катта ёрдам бўлди. 

Ушбу дастур сабабли Малайзияда ўтказилган Халқаро “Малай тили нотиқлик санъати” танловида 2-ўринни эгалладим. Малай тилида бадиий ва публицистик мақолаларим нашр қилинди. Ҳозирги пайтда Малайзиядан юртимизга меҳмонлар ташриф буюрганда таржимонлик фаолиятини ҳам олиб бораман. Бошқа таълим тизими ва умуман бошқача атмосфера кишини қобиқларни ёриб чиқишга ўргатади. Айнан мен таҳсил олаётган университетда ушбу дастур борлиги менинг омадим эди. Чунки, чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда ташкил этилган алмашинув дастурлари фаол ва креатив кадрларни тарбиялайди ва ёшлар учун имконият эшикларини очиб беради, – деди С.Акрамова.

Ўзбекистон олий таълим муассасалари халқаро алмашинув дастурларини жорий этиш орқали таълим сифатини янада оширишга, талабаларнинг глобал билим майдонига чиқишига, шунингдек, гуманитар ва техника соҳаларида илмий ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Erasmus+, Double Degree, Student Exchange program каби дастурлар талабалар ва профессорлар учун катта имкониятларни тақдим этади. Келажакда бу соҳада янги ҳамкорликлар ва лойиҳалар кенгайиши кутилмоқда. Бу эса Ўзбекистон олий таълимини жаҳон даражасига олиб чиқишга муҳим омил сифатида хизмат қилади.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун халқаро йўл