Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзининг амалий ифодасини топмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, 15 октябрдан мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ “Тозалик ойлиги” бошланди. Мазкур кенг кўламли ташаббус нафақат ҳудудларимизда озодалик ва тартиблилик муҳитини мустаҳкамлаш, балки фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтириш, табиатга эътибор ва ватансеварлик туйғусини янада кучайтириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу эзгу ҳаракат доирасида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали талабалари ҳам фаол ташаббус кўрсатиб, “Тозалик ойлиги” тадбирларига кенг миқёсда старт берди. Кўнгилли талаба-ёшлар томонидан ўқув бинолари атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда тозалаш ишлари амалга оширилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар давлатимиз раҳбари илгари сурган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати ғоялари билан узвий уйғунликда ташкил этилмоқда.

“Тозалик ойлиги” — бу фақат бир кунлик ёки мавсумий ташаббус эмас, балки экологик маданиятни юксалтириш, соғлом ва яшил муҳитни барпо этишга йўналтирилган узоқ муддатли маънавий ҳаракатдир. Шу боис филиал жамоаси ойлик доирасидаги ишларга доимийлик бағишлаш, талаба-ёшларни атроф-муҳит, сув, ҳаво ва ер ресурсларига масъулият билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашни ўзининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олди.

Зеро, “Тоза муҳит – соғлом жамият, обод юрт – фаровон ҳаёт кафолати!” деган эзгу ғоя замирида Ватанимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги ва табиатимиз барқарорлигини таъминлашга қаратилган чуқур маънавий мазмун мужассамдир.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар "Тозалик ойлиги" да фаоллик кўрсатишмоқда