Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг илк қадами юриш ва югуришдан бошланади. Шу боисдан кейинги йилларда оммавий югуриш мусобақаларига алоҳида эътибор берилиши ортидан кундалик ҳаётини соғлом турмуш тарзи билан боғлаётганлар сафи йилдан йилга ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари "Янги Ўзбекистон" боғида “Yangi Nafas” умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилиши режалаштирилган “Talaba Yugur” талабалар югуришининг финал босқичи баҳслари ҳам айни мақсадларга хизмат қилишга қаратилган. Ушбу кенг кўламли тадбир мустақиллик, фахр ва бирдамлик рамзи – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланиши билан аҳамиятлидир.  

Тадбирда пойтахт ва Тошкент вилоятини бирлаштирувчи “Янги Ўзбекистон“ боғининг ҳудуди бўйлаб 3 километр масофани босиб ўтадиган Тошкент ва Тошкент вилоятидан қарийб 3 минг нафар талабанинг иштирок этиши кутилмоқда. Унинг кульминациясида ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари томонидан Давлат байроғининг олиб чиқилиши белгиланган бўлиб, ушбу улуғвор ва илҳомбахш кўриниш ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳиссини акс эттиради. Иштирокчилар “Yugur.uz” платформасида рўйхатдан ўтишлари ва ўзларига мос старт тўпламини танлашлари мумкин.

– “Talaba Yugur” лойиҳаси талабалар орасида жисмоний фаолликни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, шунингдек, ёшларнинг уйғун ва ҳар томонлама ривожланишидаги энг муҳим таркибий қисмлар сифатида спорт ва таълимни ҳамоҳанг этишдан иборат. Жорий йил октябрь ойидан лойиҳа доирасида ҳудудлардаги етакчи олийгоҳлар иштирокида 12 та талабалар югуриш мусобақалари ўтказилиб, бу ҳаракат қисқа фурсатда минг-минглаб оловқалб ёшларимизни бирлаштирди. Келгусида “Talaba Yugur” республиканинг барча вилоятларини бирлаштирувчи анъанавий спорт тадбирлари кетма-кетлиги сифатида ҳар йили куз-баҳор даврида ташкил этиладиган спорт-соғломлаштириш байрам тадбирига айланади, – дейди Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Санъат Ғуломназаров.  

Ҳудудий югуриш тадбирларининг ғолиблари 2 миллиондан 5 миллион сўмгача миқдорда пулли мукофотларга эга бўлади. Бундан ташқари, олий таълим муассасаларининг жамғармалари томонидан “Talaba Yugur” мусобақасида совриндор бўлганлар учун икки-олти ой давомида тўланадиган стипендияга устамалар назарда тутилган.  

Тақдирлаш ҳар бир курс талабалари учун алоҳида ўтказилади ва бу барча иштирокчилар учун тенг имкониятларни белгилаб беради. Югуриш мусобақалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Енгил атлетика федерацияси, Марказий Осиё юриш ва югуриш академияси ҳамда мамлакатнинг ҳарбий идоралари кўмагида ўтказилади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Talaba Yugur” спорт ва таълимда ҳамоҳангликни келтириб чиқаради