Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиалида “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзусида талаба-ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Каипбергенов, мазкур филиалнинг коррупцияга қарши Комплаенс-назорат хизмати бўлими бошлиғи А.Жаримбетов ва бошқалар бугунги кунда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, уларнинг фаоллиги, жамиятдаги ўрнини ошириш, ёшларнинг онгини маънавий жиҳатдан юксалтириш ҳақида сўз юритди.


“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда талабалар фаол иштирок этиб, коррупцияга қарши курашиш, бу борада шахсий масъулият ва фуқаролик позициясининг аҳамияти юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда коррупцияга қарши курашиш масаласига янгича назар билан қараш, ёшларни онгли қарорлар қабул қилишга ундаш, уларни бу иллатга қарши курашга даъват этиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу каби учрашув Нукусдаги Инновацион технологиялар университетида ҳам бўлиб ўтди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.