
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 77 та энг оғир тоифага кирувчи маҳаллалар танлаб олиниб, уларда инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини кўтариш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Қизириқ туманида мазкур дастурга киритилган бешта маҳалланинг бири бўлган Такия маҳалласи аҳолиси томорқадан самарали фойдаланиши учун етарли шарт-шароитга эга бўлмаган ҳудуд сифатида қайд этилар эди. Дастур асосида бу ерда 3,2 километр ички тупроқ йўлларга асфальт тўшалди, йирик ҳажмдаги сув насоси ўрнатилди ҳамда суғориш тизими тубдан яхшиланди. Насос ускунасига ўрнатилган қуёш панеллари эса узлуксиз сув таъминотини таъминлаш билан бирга, электр энергиясини тежаш имконини ҳам бермоқда.
[gallery-22695]
Кўрилган чора-тадбирлар маҳалла аҳлига томорқадан унумли фойдаланиш ва қўшимча даромад топиш учун янги имкониятлар яратди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу маҳаллага ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар, яратилган шароитлар ва аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолати билан танишди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА