Таиланд табиий офатлар агентлиги маълум қилишича, мамлакат шимолида “Kajiki” тропик тўфони оқибатида беш киши қурбон бўлди, яна етти нафар шахс бедарак йўқолган, деб ёзмоқда “Reuters” нашри.

Ушбу ҳафта бошида “Kajiki” Вьетнамда етти кишининг ҳаётига зомин бўлган эди, шунингдек, 10 мингдан ортиқ турар-жой мавзелари ва 86 гектарли гуруч ва бошқа экинларни сув остида қолдирган.

Расмийларга кўра, тўфон Вьетнамда тўққиз мингга яқин уйнинг томини учириб кетган, икки минг бошга яқин чорва моллари оқиб кетган. Кучли ёмғир туфайли ўлка пойтахти Ханойнинг катта қисми сув остида қолди.

Таиландда сув тошқинлари ва кўчкилар шимоли-шарқдаги 12 провинсия, жумладан, Чанг Май, Чанг Рай ва Мей Хон Сонни қамраб олди, табиий офатдан 6300 киши жабр кўрди, 1800 та уй-жой вайрон бўлди. 

– Чанг Май ҳудудида тўрт киши кўчки оқибатида ҳалок бўлди, яна бир киши Мей Хон Сонда чўкиб кетди, -дея баёнот берди мамлакат Ички ишлар вазирлиги. 

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиланд шимолида “Kajiki” тўфони беш кишининг ҳаётига зомин бўлди