Таиланд Қироллиги Конституциявий суди Президенти Накхарин Мектраират бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳим Ҳакимов билан учрашувда меҳмонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, янги таҳрирдаги Конституцияда Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилгани, суд ҳокимиятининг молиявий мустақиллигини таъминлашга оид алоҳида модда киритилгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Н.Мектраират Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини алоҳида эътироф этди.

Унга кўра, Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари халқаро дипломатия марказларига ва йирик халқаро тадбирлар — форумлар, саммитлар ва конференциялар ўтказиладиган жойга айланди. Сўнгги 40 йил ичида Ўзбекистон Париждан ташқарида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилган биринчи мамлакат бўлиб, бу Ташкилотга аъзо давлатларнинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларга бўлган юксак ишончининг ёрқин ифодасидир.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги муносабатлар, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Таиланд Миллий Ассамблеясининг Вакиллар палатаси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи тузилгани икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

М.Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таиланд Конституциявий суди Президенти Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижаларини эътироф этди