Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йил учун уй-жой бозори шарҳини эълон қилди.

2022−2024 йилларда уй-жой нархлари ўзгаришининг таҳлили ўтган 2 йилда нархлар ўсиши секинлашаётганини кўрсатган.

Мисол учун, 2022 йилда номинал уй-жой нархлари республика бўйича ўртача 23,6 фоизга (доллар ҳисобида) ўсган бўлса, 2024 йилда нархлар ўсиши 6,2 фоизни ташкил этган.

Худди шундай тренд реал нархлар ўсишида ҳам кузатилган. 2022 йилда реал нарх ўсиши 14,6 фоизни ташкил этган. 2023 йилда эса кўрсаткич 18,5 фоизгача кўтарилган. Лекин 2024 йилга келиб реал нархлар ўсиши асосан номинал нарх ўсишидаги пасайиш натижасида кескин тушиб, 1 фоизни ташкил этган.

Ўтган йил охирига келибгина уй-жой нархлари ўсиши секинлашишдан тўхтаб, нархлар бироз барқарорлашди. Ҳисоб-китобларга кўра, йиллик ҳисобда ипотека кредитлари ўсиш суръатининг 1 фоиз бандга ортиши, уй-жойлар (квартиралар) реал нархлари ўсиши суръатини 0,37 фоиз бандга оширади.

Умуман олганда, 2022 йил январидан 2024 йил декабригача номинал ҳисобда республика бўйича иккиламчи бозорда нархларнинг жами ўсиши 47 фоизни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида нархларнинг энг юқори ўсиши Тошкент вилояти (67 фоиз), Бухоро вилояти (65 фоиз), Фарғона вилояти (54 фоиз), Хоразм вилоятида (52 фоиз) кузатилган.

Шунингдек, 2022 йил январдан 2024 йил декабргача Тошкент шаҳрида 1 квадрат метр учун ўртача ижара нархи 1,2 фоизга ўсган. Ижара нархи ўсиши асосан 2022 йилда кузатилиб (25 фоиз), 2023 йилдан бошлаб ижара нархи пасая бошлаган. Хусусан, йиллик ҳисобда ижара нархи ўсиши 2023 йил январидан пасайишни бошлаб, 2023 йил октябридан 2024 йил декабригача ижара нархи тушган.  

Ўтган йил якунига кўра, ижара нархи ўртача 8,2 долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11,5 фоизга пасайган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таҳлил: ўтган икки йилда уй-жой нархлари ўсиши секинлашди