ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу борада аниқ чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, ташаббус доирасида ҳудудларда 2 тадан оғир маҳалла танлаб олиниб, уларга 5 миллиард сўмдан маблағ ажратиладиган бўлди. Жумладан, Косонсой туманидаги Тагижар ҳамда Гузар маҳаллаларининг ҳам инфратузилмасини ривожлантириш белгиланган. 

Жараёнда маҳалла биноси замонавий кўринишга келтирилади, ичимлик суви, электр тармоқлари, ички йўллар, мактабгача таълим ташкилоти таъмирланади. Бундан ташқари, маҳалла сервис компанияси, балиқчилик кооперацияси, хизмат кўрсатиш кўчаси ташкил этиш кўзда тутилган. 

[gallery-26192]

Шунингдек, вилоятнинг Косонсой ва Норин туманларига “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман” мақоми берилиб, бунёдкорлик ишлари учун 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилди. Мазкур ташаббус доирасида аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури асосидаги лойиҳаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш режалаштирилган. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тагижар ва Гузар маҳаллалари обод бўлади