Корея Республикасида ўтаётган "Жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлар серияси" мусобақасининг аралаш жуфтлик йўналишидаги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин медалларга эга чиқди.

Терма жамоамиз аъзолари Исломбек Ражабов (68 кг), Шуҳрат Салаев (87 кг), Мадина Мирабзалова (57 кг) ҳамда Диёра Азизова (62 кг) дастлабки босқичда қўшни Қозоғистон терма жамоасини 2:1, ярим финал босқичида Корея Республикасининг маҳоратли таэквондочиларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳал қилувчи жангда ёш мураббий Зайнобиддин Назаралиев етакчилигидаги терма жамоамиз аъзолари Марокаш терма жамоасини 2:0 ҳисобида енгиб, "Жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлар серияси" ғолиблига айланди.

Энди 16 нафар спортчидан иборат таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 11-13 июль кунлари Корея Республикасининг Мужу шаҳрида ўтадиган "World taekwondo diamond games" турнирида иштирок этади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таэквондочиларимиз жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлар серияси ғолиби