Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт саройида таэквондо WT йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Ёшлар ўртасидаги баҳсларда Михаил Ли, Моҳинур Жумабоева ва Арина Бабушкина олтин медални қўлга киритишди. Кадетлар орасида эса Хушнур Фазлиддинов, Амирбек Исроилов, Максим Ким, Фарруҳ Бурхонов, Беҳрузбек Озодов, Одил Валиев, Озода Эргашева, Ширина Серикбаева ҳамда Гўзалхон Абдураҳмонова ўз вазн тоифаларида энг юқори натижани қайд этиб, шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олдилар.

Маълумот ўрнида: мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 1 минг 300 нафар ёш спортчи иштирок этди. Турнирда юқори натижаларга эришган спортчилар ўз ёш тоифалари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафида нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА