Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигини энергетика таъминлайди. Мисол учун, иқтисодиёт тармоқларини изчил ривожлантирадиган, фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун имконият яратишда, таълим, тиббиёт ва коммунал хизматлар каби муҳим ижтимоий соҳаларнинг узлуксиз фаолият юритишида энергетика муҳим аҳамият касб этади.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли сони ва иқтисодиёт тармоқларидаги ўсиш сабабли энергияга, хусусан, электр энергиясига бўлган талаб муттасил ошиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилдан бошлаб электр энергиясига бўлган талаб таклифдан 3 фоизга ошишни бошлаган, 2030 йилга бориб ушбу кўрсаткич 6-7 фоизга етиши прогноз қилинмоқда. 

Ўсиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда барқарор бозор механизмларини яратиш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган тарифларнинг эркинлаштирилиши энергетика соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг давоми бўлди. 

Шу муносабат билан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2024 йил май ойида жорий этилган ижтимоий истеъмол нормасига асосланган янги тариф сиёсатининг уй хўжаликларининг энергия истеъмолига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилди. 

Тадқиқотда республиканинг барча ҳудудларидан 3516 та уй хўжаликлари иштирок этди. Шунингдек, 3,5 миллион табиий газ ва 8 миллион электр энергияси абонентларининг истеъмол маълумотлари таҳлил қилинди. Бу эса, энергия истеъмоли таркиби ва тарифлар ўзгаришига аҳолининг муносабатини тушуниш имконини беради. 

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, 2024 йил май ойида жорий этилган ижтимоий нормага асосланган янги тарифлар натижасида аҳолининг энергия истеъмолида иқтисод қилиш сезиларли ўзгарган. Хусусан, май-декабрь ойларида электр энергияси истеъмоли 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд кВт*соатга (-10,6%) қисқарган. 

Илгари ойига 10 минг кВт/соатдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилган уй хўжаликлари сони, айниқса сезиларли даражада камайди. Хусусан, 2023 йилда бундай уй хўжаликларининг сони 80 мингга яқин бўлган бўлса, 2024 йилда бундай истеъмолчилар сони 15 мингтага тушган. 

Эътиборли томони, аксарият аҳоли одатдаги меъёрлар доирасида энергия истеъмолидан фойдаланишни давом эттирди. Ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилган абонентлар улуши 2023 йилда 71 фоизни ва 2024 йилда 72 фоизни ташкил этиб, барқарорлигича қолди. 

Табиий газ истеъмолида ҳам шундай тенденция кузатилди, 2024 йилда абонентларнинг 58 фоизи 500 куб метргача табиий газ ишлатган бўлса, 2023 йилда 54 фоизни ташкил этган. Шундай қилиб, тарифларнинг ошиши асосий истеъмол ҳажмининг кескин ўзгаришига олиб келмади. 

Электр энергия истеъмолида энг сезиларли пасайиш дастлабки истеъмоли нисбатан юқори бўлган ҳудудларда, масалан, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва Наманган вилоятларида кузатилди. Юқори истеъмол даражаси (ойига 10 000 кВт/соатдан ортиқ) бўлган уй хўжаликлари сонининг сезиларли даражада камайиши энергия ресурсларидан тежамкор фойдаланишга ўтишдан далолат беради. 

Шу билан бир қаторда, энергия таъминоти сифати ҳам яхшиланмоқда. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг деярли ярми электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришларни қайд этди. 

Уй хўжаликларининг 47 фоизи, хусусан, Сурхондарё (78%), Сирдарё (70%) ва Наманган (67%) вилоятларида электр энергияси таъминоти яхшилангани қайд этилди. 

Респондентларнинг 39 фоизида табиий газ таъминоти яхшиланди, энг юқори кўрсаткичлар Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида (ҳар бири 68%) ҳамда Жиззах вилоятида (60%) қайд этилди. 

Аҳолининг 45 фоизини, хусусан, Сирдарё (73%), Сурхондарё (62%) ва Наманган (59%) вилоятларида суюлтирилган газ билан таъминлаш яхшиланди. Шундай қилиб, давом этаётган ислоҳотлар натижасида асосий энергия хизматларидан фойдаланиш яхшиланганини кўрсатади. 

Ижобий ўзгаришлардан яна бири уй хўжаликларида маиший даражада энергия тежаш чораларини кенг жорий этиш бўлди. 
Респондентларнинг 90 фоизидан ортиғи энергия харажатларини камайтириш учун камида битта чора-тадбир амалга оширилганини маълум қилди. 

Энг кенг тарқалган амалиёт LED-ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўлиб, уй хўжаликларининг 87 фоизи светодиодли ёритишга ўтган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятлари каби айрим ҳудудларда бундай оилалар сони 90 фоиздан ошди. 

Уй хўжаликларининг 44 фоизи, айниқса, Қашқадарё (84%), Бухоро (69%) ва Хоразм (54%) вилоятларида пластик дераза ва эшикларни ўрнатиш орқали энергия самарадорлигини яхшилаган. 31 фоизи уй хўжаликлари энергия тежамкор маиший техника сотиб олган, бундай қарорларнинг энг катта улуши Жиззах (60%), Навоий (59%) вилоятларида ва Қорақалпоғистон (54%) Республикасида кузатилди. 

Бундан ташқари, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга қизиқиш ортиб бормоқда. 

Республикадаги 64 минг уй хўжаликларида умумий қуввати 223,4 МВт/соат бўлган қуёш панеллари ўрнатилган. Йиллик ишлаб чиқариш қарийб 313 млн кВт/соатни ташкил этади, бу орқали 104 млн куб метр табиий газ тежалди. 

Қуёш панелларини ўрнатган уй-хўжаликларининг ярмидан кўпи эришилган натижалардан мамнун эканликларини, келгусида мазкур қурилмалар сонини кўпайтиришга қизиқиш билдиришган. Таҳлил шуни кўрсатадики, республикада 1,9 миллион уй хўжаликларида қуёш панелларини ўрнатишга талаб мавжуд, бу эса умумий қиймати 2,3 миллиард доллардан ортиқ бўлган қуёш панеллари бўйича ички бозорни шакллантириш истиқболлари кўрсатади. 

Шу билан бирга, хонадонларда самарадорлиги паст бўлган газ котеллари ва қўлбола печка орқали юқори энергия истеъмоли сақланиб қолмоқда, бу уй-жой инфра тузилмасини модернизация қилиш ва замонавий технологияларга ўтишни рағбатлантириш зарурлигини кўрсатади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадқиқот: Тарифларнинг ошиши асосий истеъмол ҳажмининг кескин ўзгаришига олиб келмади