ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими ҳамда прокурорининг маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да ташкил этилган учрашувда тадбиркорлар ўзининг қурилиш, кадастр, банк, божхона ва солиқ тизимига оид муаммолар бўйича мурожаатларини билдирди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов тадбиркорлар муаммоларини тинглаб, уларнинг аксариятини жойида ҳал этди.
[gallery-23682]
– Паррандачилик йўналишида иш олиб боряпман, - дейди тадбиркор Бобур Набиев. – Ўз маблағимга алоҳида бино қурдим, лекин товуқлар озуқасини сотиб олиш ва бошқа масалаларда маблағ етмай қолди. Бугунги учрашувда 300 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш учун ёрдам сўраб, мурожаат қилдим. Вилоят раҳбари лойиҳамни маъқуллади ва банкдан кўмак кўрсатиладиган бўлди.
Учрашувда 50 нафардан зиёд ишбилармоннинг муаммолари эшитилди ва уларнинг ечими юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорларнинг янги лойиҳалари билан танишилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА