Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясида кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 март куни кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳисобига кичик ва ўрта тадбиркорлар сони кейинги беш йилда 2 карра кўпайгани, мазкур тармоқда 10,5 миллион одам  даромад топиб, рўзғор тебратаётгани, иқтисодиётнинг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бири шу соҳа вакиллари ҳиссасига тўғри келаётганлигини таъкидлаган эди. Шу боис, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини қайд этиб, мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб берганди.  

Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида вилоят солиқ бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотда Андижон шаҳрида иш олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этди.  

[gallery-22659]

Тадбирда Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Муҳаммадназир Нуманов сўз олиб, кичик ва ўрта бизнес вакилларининг мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришдаги ўрни ва роли муҳим эканлиги, вилоятда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, хусусан, солиқ идоралари томонидан уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни қонуний ҳал этилишига яқиндан кўмаклашилаётганлиги айтиб ўтилди.  

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг маҳсулотни маркировкалаш, назорат-касса аппарати олиш, солиқ ҳисоботларини топшириш, имтиёзлардан фойдаланиш, ер-мулк солиғи ва кадастр органлари билан боғлиқ муаммо ҳамда таклифлари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

– Якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритаман, – дейди тадбиркор Салоҳиддин Раззоқов. – Савдо дўконимизга янги назорат-касса аппарати олишда муаммо юзага келмоқда. Ушбу масалада зарур тавсия, маслаҳатлар берилиб, касса аппарати олишимизга ёрдам кўрсатилса.  

Тадбиркорнинг муаммоси шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Мутасаддиларга масалани ҳал этиш бўйича топшириқ берилди. Мулоқот давомида аксарият муаммолар ижобий ҳал этилди. Ўрганиш, ҳал этилиши маълум вақт талаб этиладиган масалалар ижроси назоратга олинди.  

Шунингдек, мулоқотда солиқ идораси мутахассислари томонидан солиқ қонунчилиги, ҳисоботларни топшириш тартиблари ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди. Тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди