Маълумки, ҳар бир соҳада кадрлар билим ва малакасини ошириш ушбу соҳа истиқболи ва ривожланишининг асосий мезони саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2024 йил 10 октябрда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида ўтказилган тақдимотда 2025 йил давомида мамлакатимиздаги тадбиркорлик субъектларининг 20 минг нафарининг малакасини ошириш вазифаси белгиланган эди. 

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида республиканинг 14 та ҳудуди бўйлаб 22 та сайёр ўқув курси ташкил этилиб, уларда тадбиркорлик субъектларининг сифатга масъул бўлган 9 минг 950 нафар ходимининг малакаси оширилди. 

Ҳудудларда ўқув курсларини ўтказиш жараёнида иштирокчиларнинг соҳа бўйича билимлари дастлабки ва якуний тест воситасида баҳоланди. 

Натижада тадбиркорлик субъектларининг курсларда иштирок этиб, якуний тестдан муваффақиятли ўтган, маҳсулот сифатига масъул 91 нафар ходимига сертификат, қолган тингловчиларга гувоҳномалар тақдим этилди.

Муҳим жиҳати шундаки, малака ошириш жараёнида олиб борилган тарғиботлар натижасида ҳудудларда стандартлаштириш бўйича малакали мутахассислар захирасини яратишга эришилди. Ушбу мутахассислар орқали корхоналарда стандартларни жорий қилиш, уларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятида иштирокини таъминлаш белгилаб олинди.

Топшириқ ва вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида йил якунига қадар малакасини оширган маҳсулот сифатига масъул ходимлар сонини 20 минг нафарга етказиш режалаштирилган. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2025 йил 9 июндаги топшириғига асосан, жорий йилнинг 2 июлидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар учун ўқув курсларининг иккинчи босқичи бошланади ҳамда йил якунига қадар республикамизнинг барча вилоятларида давом этади. 

Тадбиркорлик субъектларининг билим ва малакасини оширишдан мақсад уларни янгиланиб бораётган илмий-техник, иқтисодий ва ҳуқуқий маълумотлардан хабардор этиш, меҳнат унумдорлигини ва иш самарадорлигини оширишдир. 

Ш. Маматуропова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар учун малака ошириш курсларининг иккинчи босқичи бошланади