Президент топшириғи амалда

Солиқ сиёсатига киритилган ўзгаришлар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятлари давомида юзага келаётган масалаларни очиқ мулоқот шаклида кўриб чиқиш мақсадида Бекобод шаҳридаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви ўтказилди.

Унда Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи А.Иноғомов тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди. Қайд этилганидек,  бугунги кунда кичик ва ўрта бизнеснинг ривожи учун солиқ тизимидаги янгиланган қоида, имтиёз ва енгилликлар катта аҳамият касб этади.  

Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 19 март куни кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида ҳам кўплаб мақсад ва вазифалар тўғрисида маълумотлар берилган эди. Шу боис мазкур йўналишда фаолият юритаётган ишбилармонлар сафини янада кенгайтириш, фаолиятларини ривожлантиришда бизнес вакилларининг мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.  

Бекободлик 50 нафарга яқин кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот давомида ҳам бу борада атрофлича сўз юритилди. Уларнинг  маркировкалаш, солиқ ҳисоботларини топшириш, имтиёзлардан фойдаланиш ва кадастр органлари билан боғлиқ муаммо ва таклифлари тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жараёнда ҚҚС тўловидан ҳосил бўлган ортиқча суммани қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқларни ҳисоблашда камайтирувчи коэффициентни қўллаш, ер тоифасини ўзгартириш, ер солиғи ҳисоботларини тузатишда амалий кўмак кўрсатиш каби масалаларда тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан муаммоли мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди. Булар юзасидан масъул ташкилот ҳамда соҳа мутахассислари томонидан тегишли тушунтириш, ижобий жавоблар ҳамда айрим  мурожаатлар муддат талаб этилиши маълум қилинди. Ўзаро савол-жавоблар давомида иштирокчилар кўплаб маълумотларга эга бўлди.  

Шунингдек, энг намунали, барқарорлик рейтинги юқори ва фаол тадбиркорлар “Энг кўп иш ўрни яратган тадбиркорлик субъекти”, “Энг интизомли солиқ тўловчи”, “Энг ёш тадбиркор” номинациялари бўйича тақдирланди.

А.Мусаев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар солиқ тизимидаги билимларини оширди