Навбаҳор туманидаги Баркамол авлод маркази биносида Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Пардаев ҳамда Навбаҳор тумани ҳокими Азамат Ўроқов иштирокида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Унда асосий эътибор ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди.

Дастлаб бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, яратилган имкониятлар, соҳада эришилаётган ютуқлар, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан тадбиркорлар учун кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумотлар берилди. 

[gallery-22845]

– Биз ҳамиша ҳалол ва виждонли, ўз касбини севадиган, меҳнати ортидан роҳатланадиган, янги иш ўрни яратишни мақсад қилган ва юрт тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган тадбиркорларга кўмакчимиз. “Банк мижоз учун” тамойилининг асосий мақсади ҳам шунга қаратилган, – дейди Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи Хуршид Пардаев.

Сайёр учрашувда 40 га яқин кичик ва ўрта бизнес вакиллари кредит ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, микромолия хизматларидан фойдаланиш ва бошқа бир қатор иқтисодий масалалар билан боғлиқ 60 га яқин таклифларини билдириб, мурожаатлар қилди. Уларнинг барчаси назоратга олинди ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Муддат ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар юзасидан эса масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

Қайд этиш керакки, Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғининг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан сайёр учрашувлари тасдиқланган режа-жадвал асосида барча туман-шаҳарларда бўлиб ўтади. 

А.Бўриев, С.Аслонов, ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар муаммоларига ечим изланди