Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ва натижалар бўйича навбатдаги брифинг ўтказилди. Унда мутахассислар томонидан бу борада атрофлича ахборот берилди.

Йил бошидан ҳозиргача жами 3,3 триллион сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,5 триллион сўм имтиёзлар берилди ва қолган маблағлар давлат бюджетига ўтказилишига эришилди. Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини транспорт воситалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда металл хомашёлар ташкил этади. 

– Товарлар экспорт қилган асосий ҳамкорлар Туркия, Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Афғонистон, Бельгия, Польша давлатлардир – дейди Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Умаров. – Шу даврда жами 28 минг 88 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди. Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қилинса, декларацияларнинг 27,6 фоизи “яшил йўлак”, 55,2 фоизи “сариқ йўлак” ва 17,1 фоизи “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилди. Бошқармада тадбиркорларнинг 82,8 фоиз юклари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди. Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 22 та ҳолатда 98,5 килограмм гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 929 та ҳолатда 27,7 миллиард сўмга тенг товарлар ушлаб қолинди. 

“Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимини янада кенг қўлланилишини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида йил бошидан Тошкент вилояти божхона бошқармасида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳудудда жойлашган 117 та ташкилотларга борган ҳолда учрашувлар ўтказиб келинмоқда. 

А.Мусаев,ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда