Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан учрашув

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида давлат дастурларига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар билан учрашди.

Мўйноқ, Қўнғирот, Шуманай ва Қонликўл туманларидаги тадбиркорлар иштирок этган тадбирда дастлаб Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасида алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида берилган имтиёзлар, яратилган имкониятлар таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш бўйича тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммо ҳамда таклифлар тингланди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқ берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА