Наманган вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, соҳадаги муаммоларни ўрганиш ва тадбиркорлик субъектларининг таклифларини тинглаш мақсадида Мингбулоқ туманида учрашув ташкил этилди.
Унда, тадбиркор, ҳунарманд ва фермерларга солиқ соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, жорий этилаётган янгиликлар ва қулайликлар хусусида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз фаолиятларида учраётган муаммолар ҳақида ўртоқлашиб, мавжуд муаммодан чиқиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларни кучайтириш ва экспорт имкониятларни кенгайтириш бўйича таклифларни илгари сурди.

Мингбулоқ тумани Наманган вилоятида бешинчи тоифадаги ҳудуд ҳисобланади. 2026 йил 1 январга қадар мазкур тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари АОС ва ижтимоий солиқни бир фоиз миқдорида тўлайдилар.

Учрашувда билдирилган таклиф ва ташаббуслар, мурожаатлар умумлаштирилиб, Мингбулоқ туманида тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА