Урганч шаҳрида тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Хоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят солиқ бошқармаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда бошқа масъуллар тадбиркорларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.

–Президентимиз жорий йилнинг 19 март куни кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ўтказиб, соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берган эди, – дейди вилоят солиқ бошқармаси бош инспектори Мурод Каримов. – Шу сабабдан бугун кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан бўлиб ўтган учрашувда улар учун молиявий ресурсларни кўпайтириш, бизнесни инфратузилма билан таъминлаш, ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, хизматлар соҳасига янги туртки бериш, соҳадаги тўсиқ ва ғовларни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

[gallery-22655]

Учрашувда банк кредити ва ер ажратиш, солиқ имтиёзлари, фаолиятни кенгайтириш, коммунал хизматлар каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Шунингдек, савол,  таклиф ва фикр-мулоҳазалар тингланди.

Очиқ мулоқотда кўтарилган масалаларнинг айримларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиганлари эса масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот