Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш ва асоссиз аралашувларнинг олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Бизнес-омбудсманга Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи оилавий меҳмон уйи раҳбари газ идораси ходимлари хатти-ҳаракати юзасидан мурожаат қилди.  

Аниқланишича, “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан жорий йил 24 июлда тадбиркорга нисбатан 21 миллион сўм миқдорида зарар ҳисобланиб, оилавий меҳмон уйи газ тармоғидан узилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилдаги 622-сонли қарори билан тасдиқланган "Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Низомнинг 7-бандига асосан, меҳмон уйлари хизматларини кўрсатиш оилавий тадбиркорлик субъектлари шаклида ташкил этилганда коммунал инфратузилма хизматлари электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти учун тўловлар аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида тўланиши белгиланган.  

Аммо газ таъминоти бўлими ходимлари бу имтиёзни эътибордан четда қолдириб, тўловларни тижорат мақсадида фойдаланувчилар учун мўлжалланган юқори тарифлар бўйича ҳисоблаган.

Натижада, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқлари бузилган. Ушбу ҳолат юзасидан “Бухорошаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг масъул ходимига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-6-моддасига асосан жарима жазоси қўлланилди.  

Шунингдек, тадбиркорга нисбатан ҳисобланган асоссиз зарар бекор қилинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор имкониятларини суиистеъмол қилган ходим жаримага тортилди