Бугунги кунда Ўзбекистонда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар сабаб ҳар 1000 та аҳолига 32 та тадбиркор тўғри келмоқда.

Ўтган 9 ой давомида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар иши юзасидан 117 304 та текширув ўтказилган. Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 860 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Текширувлардан бири  “ҚУРУВЧИ” МЧЖнинг (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) мавжуд бўлмаган кўчмас мулкларга нисбатан солиқ ҳисобланганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилганлиги юзасидан амалга оширилди.

Аниқланишича, МЧЖга тегишли 3 та кўчмас мулк “Bukhara city” замонавий ишбилармонлик ва турар-жойлар маркази қурилиши муносабати билан 2020 йил 9 ноябрда МЧЖ ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган келишув шартномасига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.

Шунга қарамасдан, ушбу кўчмас мулклар МЧЖ ҳисобидан чиқарилмаганлиги натижасида уларга нисбатан солиқ тўловлари ҳисобланиб, тақиқлар қўйилган.

Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони томонидан ҳолат назоратга олиниб, ҳокимият, солиқ, ва кадастр идоралари масъуллари билан биргаликда тадбиркорга зарур амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Сифат кафолати” МЧЖ (номи ўзгартирилган) кўрсатилган хизматлар қийматини ундиришда ёрдам сўраб, “Тадбиркорлар виртуал офиси”га мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркор ва Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ўртасида тузилган аутсорсинг шартномасига асосан, парҳезнома жадвали асосида хизматлар кўрсатилган. Бироқ тиббиёт маркази томонидан 559 млн сўмлик кўрсатилган хизматлар қиймати тўланмасдан қолган.

Шу сабабли, Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан тадбиркор фойдасига ушбу маблағни ундириш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, тадбиркор фойдасига 559 млн сўм ундириб бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Гулноза Бобоева,ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор фойдасига 559 миллион сўм ундириб берилди