Пахтакор туманидаги маҳалла фаоллари тўпланган залда ўзига хос жонли муҳит ҳукм сурди. Нафақат муаммолар тингланди, балки уларнинг ечимлари ҳам таклиф этилди. Шунингдек, “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказилган тадбир фуқаролар билан давлат идоралари ўртасидаги очиқ мулоқот майдонига айланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан ташкил этилган мазкур учрашув “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсади” мавзусида ўтди. Бу сўзлар фақат шиор эмас, балки ҳар бир нутқда, ҳар бир жавобда, ҳар бир кўздаги умидда ифодасини топди.

Туман ҳокими Асилбек Ашуров ҳамда Омбудсман ўринбосари Бекзод Нариманов томонидан тадбир расман очилганидан сўнг, мутахассислар бирма-бир сўзга чиқди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг ахборот технологиялари бўйича вакили, подполковник Шерзод Қосимов кибержиноятчилик ҳақида огоҳлантирувчи маълумотлар билан чиқди. Унинг айтишича, одамлар кўпинча фирибгарлар тузоғига ўзлари илиниб қолишмоқда: “Соврин ютдингиз, мукофот олдингиз”  деган қалбаки хабарларга ишониб, шахсий маълумотларини ўз қўллари билан тақдим этишади. Ва натижада – пластик карталар бўшайди, ҳисобидаги пул “ғойиб” бўлади.

– Баъзи аёлларимиз ЗАГС дан ўтмасдан, шаръий никоҳ асосида турмушга чиқишмоқда. Турмуш ўртоғи аввалги оиласига қайтгач, бу аёллар кўчада қолиб кетишмоқда. Бу тадбирда биз ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш, ҳуқуқий онгни ошириш бўйича муҳим маълумотлар олдик, – дея таъкидлади Пахтакор тумани Кенгаши депутати Дилбар Рисқулова.

Тадбирнинг яна бир муҳим йўналиши меҳнат муносабатларига бағишланди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси раҳбари Жамол Латипов меҳнат шартномаларини расмийлаштириш, ишчи ва иш берувчи ўртасидаги ҳуқуқий тенглик ҳақида тўхталиб ўтди.

Айниқса, меҳнат миграцияси бўйича берилган маълумотлар фуқаролар томонидан катта қизиқиш билан тингланди. Миграция агентлигининг Жиззах филиали раҳбари Шерзод Омонов чет элда қонуний ишлаш, хавфсиз миграция йўллари ва давлат томонидан кўрсатиладиган кафолатлар ҳақида батафсил маълумот берди.

“Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинининг ёшлар етакчиси Аббос Исоқулов қуйидагича фикр билдирди:

– Меҳнат миграцияси бўйича мурожаатлар кўпайган. Фуқаролар тил ва касб ўрганмасдан четга чиқишади, у ерда эса ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайдилар. Бугун ана шундай ҳолатларда қандай чора кўриш кераклиги, қайси ташкилотлар ёрдам бера олиши бўйича батафсил тушунтирилди. Қувонарлиси, туманимизда ҳам Омбудсманнинг ташаббуси билан тил ва касбга ўргатувчи ўқув маркази ташкил этилиши режалаштирилаётгани бўлди.

[gallery-24665]

Мулоқот жараёнида иштирокчилар томонидан билдирилган фикрлар, саволлар ва таклифлар бевосита мутасаддиларга етказилди.  

Мазкур тадбир инсон ҳуқуқларини таъминлаш фақат қонунларда эмас, балки амалий мулоқотларда, фуқаролар билан юзма-юз гаплашувларда, уларнинг дардини эшитишда намоён бўлишини яна бир бор исботлади.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлар

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбир бир неча долзарб йўналишларга бағишланди