“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан Жиззах вилоятидаги Зомин миллий табиат боғида “Плоггинг Тоур” (чиқинди йиғиш) экоҳаракати ҳамда “Пикник маданияти” акцияси ўтказилди.

Ушбу акция давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. 

Тадбирда вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, “Зомин” миллий табиат боғи, Зомин табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Зомин давлат ўрмон хўжалиги, Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, “Эко-сфера” МЧЖ Зомин тумани филиали ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, ёш экофаоллар иштирок этишди.

[gallery-23686]

– Баҳор ва ёз мавсумида ушбу ҳудуддаги оммабоп экотуризм масканларига аҳоли вакиллари, асосан табиат қўйнида дам олиш ва “пикник”лар ташкил қилиш мақсадида келишади, – дейди “Зомин” миллий табиат боғи директори ўринбосари Ҳусниддин Ҳазратқулов. – Ачинарлиси, ушбу тадбирлардан сўнг, дам олиш ҳудудларига фуқароларимиз томонидан кўплаб чиқиндилар ташлаб кетилади. Афсуски, белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмасдан, очиқ оловдан фойдаланиш ва ёки тартибсиз гулхан ёқиш ҳолатлари ҳам борган сари кўпайиб бормоқда. Дам олиш тартиб-қоидаларига амал қилмаслик оқибатида атроф-муҳит ифлосланаётгани, ўсимлик ва ҳайвонот оламига зарар келтирилаётгани жуда ҳам ачинарли ҳолдир.

Мазкур “плоггинг” ва “пикник” акциясини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад юқоридаги каби ҳолатлар атроф-муҳит учун нечоғлик зарарли эканлигини дам олувчиларга уқтириш, тушунтириш, “плоггинг” орқали уларни табиатни тоза сақлашга ундаш ва “пикник” орқали дам олиш, экологик маданиятни шакллантиришдан иборатдир.

Тадбир давомида иштирокчилар ҳудуддаги “пикник” майдонларини чиқиндилардан тозалашди. Шу билан биргаликда дам олувчиларга “Пикник маданияти” ҳақида тарғибот ишлари олиб борилиб, атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир якунида ушбу акцияда фаол иштирок этган жамоалар ва экофаол ёшлар экология вазирининг диплом ва сертификатлари билан тақдирланишди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиат қўйнида дам олишнинг ҳам ўз маданияти бор