Сузувчилар мамлакат чемпионатида рақобатлашди
Андижон вилоятида сузиш бўйича U11 ва U13 ёш тоифаларидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги кунида турли йўналишларда ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.
Жумладан, U13 ёш тоифасида 400 ва 100 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича қизлар ва ўғил болалар ўртасида Бернора Давлатова ҳамда Ҳаёт Акромовга тенг келадигани топилмади. Эркин усулда 400 ва 1500 метрда ўтган баҳсларда Муҳаммадамин Бахтиёров ва Самина Латипова маррага биринчи бўлиб етиб келди.
U11 ёш тоифасида ушбу масофа ва йўналишларда Риана Абдувалиева ҳамда Ярослав Фахруддинов (комплекс), Александр Френкель ва Таисия Антонова (эркин) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 200 метрга чалқанча сузиш беллашувларида Алиризо Алиев барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА