Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сузиш бўйича мамлакат чемпионатига старт берилди

Андижонда сузиш бўйича U-11 ва U-13 тоифасидаги ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Сузиш федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги 2-сон спорт мактабининг замонавий сузиш ҳавзасида ўтказилаётган мамлакат чемпионати мусобақаларида республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафардан зиёд иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда. 

[gallery-28086]

Чемпионат ёш спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг спорт маҳоратини янада ошириш ҳамда келажакда мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиладиган истеъдодли спортчиларни саралаб олишга хизмат қилади.

Мусобақа жорий йилнинг 14 мартига қадар давом этади.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.