Жорий йилнинг 26–28 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида илк бор ўтказилган "Incheon International Folk Film Festival” доирасида таниқли режиссёр Мелис Абзалов томонидан суратга олинган “Суюнчи” фильми “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Ушбу фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан иштирок этган фильмлар орасида “Суюнчи” фильми ўзбек халқининг қадимий анъаналари, оила қадриятлари ва бой маданий меросини чуқур ва таъсирчан ифодалагани билан ажралиб турди ҳамда томошабинлар қалбидан ҳам ўрин олди.

Ҳакамлар ҳайъати фильмни “Фольклор ва замонавий кинематографияни маҳорат билан уйғунлаштирган, авлодлар ўртасидаги бағрикенглик ва узвийликни ғоят самимий акс эттира   олган асар” дея эътироф этди.

“Суюнчи” фильмига берилган халқаро эътироф Ўзбекистон кино санъати учун муҳим ютуқ бўлиб, мамлакатимиз маданий меросига бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатди.

Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан юртимиз маданияти, тарихи, урф-одатлари, санъати, туризм салоҳияти ва икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларга бағишланган кенг кўламли кўргазма ҳам ташкил этилди.

Кўргазмада миллий либослар, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, ипакчилик маҳсулотлари, халқ амалий санъати намуналари, китоб ва қўлланмалар кенг намойиш этилди.

Чиндан ҳам "Суюнчи" фильмини томошабин неча бор қайта кўрса ҳам сира зерикмайди. Ундаги бир дунё завқ, ҳавас, ибрат, ҳикмат, енгил ҳазил-мутойиба ҳар биримизга ўзгача кўтаринкилик бағишлайди. Шу маънода бугун ҳам ўзбек режиссёрлари "Суюнчи" каби ёрқин, ибратли фильмларни яратишига умид билдириб қоламиз.

Назокат Усмонова,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Суюнчи” фильми халқаро мукофотга сазовор бўлди