Ҳозирги кунда Тошкент вилояти бўйича суюлтирилган газ истеъмолчилари 39 минг 200 нафарни ташкил қилади. Уларни бир маромда таъминлаш, мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш йўлидаги ҳаракатлар изчил давом этмоқда.

– Жорий йил бошидан ҳозиргача суюлтирилган газ билан таъминланувчи истеъмолчиларга 1 582 минг 260 тонна суюлтирилган газ ҳажмлари етказиб берилди. Бу жараёнда Бўка, Қуйи Чирчиқ ва Бўстонлиқ газ тўлдириш шохобчалари орқали маиший газ баллонларга суюлтирилган газ ҳажмлари тўлдирилиб, махсус автотранспорт воситалари орқали манзилларга етказиляпти. Хусусан, маҳаллаларда аҳоли билан ташкил этилаётган учрашувларда мутахассислар томонидан суюлтирилган газ ва маиший газ баллонларини газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида шартнома тузмасдан етказиб бериш ва қабул қилиш таъқиқлангани тушунтирилмоқда, – дейди Ҳудудгаз Тошкент ГТФ Маҳалла истеъмолчиларини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўлими бошлиғи Убайдулла Сайдуллаев. 

Жойларда автоматлаштирилган тизимни жорий этиш бўйича “Hududgaztaʼminot” АЖ томонидан истеъмолчиларга 460 дона ID-карта етказиб бериш ишлари якунига етказилди. Шу билан бирга, фойдаланишда бўлган жами 1 минг 503 дона маиший газ баллонларга махсус кодли ёрлиқлар бириктириш ишлари якуний босқичда. 

Шунингдек, “E-Gaz” дастури ишлаб чиқилиб, унда барча истеъмолчилар ва маиший газ баллонларнинг рўйхати шакллантирилди. Шу йўналишда фаолият юритаётган ишчи-ходимларнинг автоматлаштирилган тизим юзасидан билим-малакаларини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суюлтирилган газ етказишда муаммо бўлмайди