Шу кунларда Канаданинг Виндзор шаҳрида сувга сакраш бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Дунёнинг энг кучли спортчилари иштирокида ўтаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Кеча нуфузли мусобақанинг 3 метрлик трамплиндан сакраш дастурининг саралаш баҳсларида иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Вячеслав Качанов 367,75 балл жамғаришга муваффақ бўлди ва 30 нафардан ортиқ иштирокчи орасида 15-поғонани эгаллади.
Бугун, 11 апрель куни жаҳон кубоги босқичининг навбатдаги дастурида 10 метр трамплиндан сакраш бўйича саралаш мусобақалари ташкил этилади. Унда терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Игорь Мялин стартга чиқади.
Мусобақалар 13 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА