Сув – бу ҳаёт. Унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Мавсумларда олинадиган хирмонлар деҳқон далаларига керакли миқдорда сув етиб боришига бевосита боғлиқ.

“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш, сув исроф бўлишини эрта олдини олиш, қонун бузилишларга йўл қўймаслик мақсадида тадбиркорлик субъектларида профилактик ва амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилоятида 2023 йил ҳосили учун 85 минг 93 гектар ер майдонида бошоқли дон экинлари экиш режалаштирилган. Айни пайтда

81 минг 855 ер майдонига кузги бошоқли дон экилиши таъминланди. Ғалладан мўл ҳосил етиштиришнинг муҳим омилларидан бири экин майдонларини пешма-пеш суғоришдан иборат. Мазкур агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли олиб борилиши юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва туман бўлим ходимлари томонидан доимий мониторинг – назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, экин майдонларини кўллатиб суғориб, сув исрофгарчилигига йўл қўйиш, сувларни тўғридан-тўғри коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш, суғориш ишларига етарли даражада сувчиларни жалб этмай, далада сувни қаровсиз қолдириш, лимитдан ортиқча сув олиш, ажратилган сувдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва бошқа шу каби сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузиш ҳолатлари аниқланиб, камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари соҳавий инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан 2 минг 526 та назорат тадбирлари ўтказилган.

– Соҳага оид 2 минг 531 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди ҳамда тегишли таъсир чоралари қўлланилди, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси “Қишлоқ хўжалигига мўжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими” бош инспектори Баҳодир Мамиров. – Мазкур ҳолатлар бўйича масъул шахсларга нисбатан 536 та ҳолатда 185 миллион сўмлик маъмурий ва 171 ҳолатда 444,6 миллион сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилди. 37 ҳолатда тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Бундан ташқари, сув танқислиги сезилган ҳудудларда бир суғориш тармоғидан фойдаланувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқалар ўртасида сувдан навбатлаб фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан мониторинг тадбирлари ўтказилиши натижасида сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданияти даражаси юксалиб, суғориш учун ажратилган сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланилиши таъминланмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувдан оқилона фойдаланиш: амалиёт ва самара