-

Давлат раҳбари ҳузурида 2023 йил 18 апрелда “Сув соҳасини ислоҳ қилиш” масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириғига асосан 2023 йил 29 майда "Агробанк" АТБ томонидан “Сувчилар мактаби” лойиҳасига старт берилди.

Дастурнинг асосий мақсади — фермерлар ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва “Cув — текин” деган эски қарашдан бутунлай воз кечишдир.

Бунинг учун, “Aгробанк” томонидан молиялаштирилган “Сувчилар мактаби”, биринчи босқичда 155 туманда қисқа муддатли курслар орқали 61 мингдан ортиқ фермер ва соҳа мутахассислари замонавий билим ва кўникмаларга ега бўлди. Бу жараёнда Туркия, Хитой ва Испаниянинг илғор тажрибалари ўрганилди, хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

«Бугунги кунда, технологиялар ёрдамида биз фермерларга расмий равишда 1 гектар майдонда пахта ёки буғдой етиштириш учун канча сув кераклигини кўрсатиб бера оламиз, чунки ишлаётган технология ва курилмаларимиз 1 кунлик сув эхтиёжини хам ҳисоблаб бера олади», дейди туркиялик эксперт Мехмет Акиф Кескинкилич.

Иккинчи босқич 2024 йил 3 февралида старт олди. Республика бўйича 13 ҳудудда замонавий ўқув хоналари ва 250 гектарлик тажриба майдонлари ташкил этилди. Томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет суғориш тизимлари, автомат бошқарув ҳамда агрометеостанциялар ўрнатилди. Жами 234 нафар ўқитувчи, жумладан 35 нафар хорижлик олим ва мутахассис иштирок этди. Натижада, 13 мингга яқин фермер ўқитилиб, 4 минг хўжалик сувни тежайдиган технологияларни ўз майдонларига татбиқ этилди.

Хорижий эксперт Шенгтиан Чен фикрича, Хитойда бундай тизимли ва профессионал ўқув муассасалари мавжуд эмас. Таъкидлашича, Хитой тажрибаси ва илғор ускуналарни Ўзбекистонда кенг тарғиб қилишни режалаштирмоқда. Шу сабабли, сувни тежаш технологиялари ёрдамида, ҳосилдорлик 30% ошади.

“2025-йил — сув хўжалигида насослар самарадорлигини ошириш йили”, деб эълон қилинди. Давлатимиз раҳбари топшириқларига мувофиқ, «бир канал — бир тизим” тамойили асосида 13 канал тўлиқ замонавий сувни тежайдиган технологияларга ўтказилади, насосларда қуёш фотоэлектрик станциялари қўлланилади. Шу билан биргаликда, жорий йилда Агробанкнинг “Агробоокс” лойиҳаси доирасида сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича 30 та методик қўлланмадан иборат “Сув китоб тўплам” ишлаб чиқилди ва чоп этилди. Жорий йилда 10 мингдан ортиқ фермер ўқитилиши ва тажриба майдонларининг кенгайтирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, республиканинг 13 та худудида “Сувчилар мактаби”да 15-20 гектарлик илғор сув тежовчи технологиялар жорий қилинган тажриба майдонлари барпо этилди.

Сувчилар мактаби — бу нафaқат таълим майдони, балки мамлакатимиз сув хўжалигидаги янги стратегик босқичнинг амалий ифодаси, фермерларнинг ишончли таянчи ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган муҳим лойиҳадир. 

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувчилар мактаби: билим, тажриба ва келажак кафолати