Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари университетида сув хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар ҳамда олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари томонидан яратилган янги ишланма ва ихтироларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган V очиқ мулоқоти давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамроев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Кўнғиротбой Шарипов, олимлар ва ёш ихтирочилар иштирок этди. 

Тадбирда халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI), Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази, БМТ тараққиёт дастури (UNDP), Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ваколатхонаси (KOICA) ва бошқа халқаро муассасалар вакиллари ҳам қатнашди.

Янги ихтиро ва қурилмаларни тадбиркорлар билан биргаликда ишлаб чиқаришга жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш, битирувчиларни ишга олиш бўйича фикрлар билдирилди. Таъкидландики, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан жорий йилда умумий ҳажми 7.3 млрд сўмлик 82 та илмий-тадқиқот лойиҳалари, шундан Республика давлат илмий-техник дастурлари доирасида 30 та илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари амалга оширилмоқда. Халқаро молия институтлари ҳисобидан қиймати 308 минг АҚШ долларига тенг бўлган 2 та грант лойиҳаси бажарилмоқда.

Мулоқот давомида Олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқотчилар томонидан яратилган янги илмий ишланмалар намойиш қилинди. Унда сув тежовчи технологиялар, суғориш тизимлари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 180 та ихтиролари ўрин олди.

Очиқ мулоқот якунида Сув хўжалиги вазирлиги ва миллий тадқиқот университети, илмий ва олий таълим муассасалари билан тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик, ишланмаларни харид қилиш, молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланди. Тадбирда илмий тадқиқотчилар, нуфузли халқаро ташкилот ва молия муассасаларидан вакиллар, сув тежовчи тизимлар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи ва қурувчи корхоналар ҳамда сув хўжалиги ташкилотларидан жами 240 нафар мутахассис иштирок этди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Xwy_M3p71tM" title="Suv xo‘jaligidagi yangi ixtirolar namoyishi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув хўжалигидаги янги ихтиролар намойиши (+видео)