Бугунги кунда сув ресурсларини самарали бошқариш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва соҳада инновацияларни кенг қўллаш сув хўжалигидаги долзарб масалалардан бирига айланди. Айниқса, иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва аграр соҳада юқори самарадорликка эришиш каби муаммолар сув хўжалигида илмий ёндашув зарурлигини янада кучайтирмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари университетида ташкил этилган очиқ мулоқот муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ушбу очиқ мулоқот Президентимизнинг жорий йил 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади сув хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар ва олимлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ишлар натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишни таъминлашдан иборат бўлди.

Тадбирда 240 нафарга яқин мутахассислар ва халқаро экспертлар иштирок этди. Очиқ мулоқот доирасида умумий 180 та илмий ишланма ва маҳсулотлар кўргазмага қўйилди.

Улар орасида Тошкент ирригация университети – 50 та ишланма, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти – 20 та, “СУВМАШ” АЖ – 10 та, Сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи ва қурувчи корхоналар – 50 та ва бошқа муассасалар – 50 та ишланма тақдим этди.

Кўргазманинг яна бир муҳим жиҳати – 2023 йил 20 июндаги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Агробанк” АТБ томонидан ажратилган 10 миллиард сўмлик грант маблағи асосида молиялаштирилган 13 та илмий ишланманинг намойиши бўлди. Бу нафақат илмий салоҳиятни қўллаб-қувватлаш, балки уни тижоратлаштиришга тайёргарликни англатади.

Тадбир якунида ишланмаларни молиялаштириш ва амалда жорий этиш бўйича шартномалар имзоланиши кўзда тутилган. Бу эса тадбирни фақат ахборот алмашуви эмас, балки аниқ натижаларга эга платформага айлантирди.

Дилдора Дўсматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар ва олимлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди