Сув танқислиги йилдан-йилга кескинлашиб бораётган ўткир глобал экологик муаммолардан биридир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда сувни асраб-авайлаш, тежаб ишлатиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилги Давлат дастурида ҳам республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш борасида бир қатор долзарб вазифалар ўз аксини топган.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Гулчеҳра Тожибоева сув масалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

— Сўнгги йилларда сув ресурслари бутун дунёда стратегик аҳамиятга эга масалага айланди. Халқаро экспертлар 2030 йилга бориб жаҳон аҳолисининг ярмидан кўп қисми сув танқислиги хавфи билан тўқнашиши мумкинлигини таъкидламоқда. Ўзбекистон учун эса бу масала айниқса, долзарб. Чунки мамлакатда сувнинг асосий қисми қишлоқ хўжалигида ишлатилади ва унинг катта қисми ҳануз самарасиз усулларда сарфланмоқда.

Шу шароитда 2025-2028 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш ва ирригация соҳасини ривожлантириш дастури нафақат иқтисодий самарадорликни ошириш, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам катта аҳамиятга эга.

Инфратузилмани янгилаш сув ва энергия тежашнинг асосий омили ҳисобланади. Шу маънода суғориш тармоқлари ва насос станцияларининг қайта таъмирланиши сув йўқотилишини камайтиради ва электр энергиясидан фойдаланишни тежайди. Бу нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки экологик жиҳатдан ҳам муҳим.  

Шунингдек, томчилатиб суғориш ва бошқа замонавий технологияларни жорий этиш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлиги бир неча баробар ошади. Бу йўл билан табиий сув манбаларига босим камаяди, дарёлар ва каналларда сув сатҳи барқарор сақланади. Натижада сув экотизимлари, яъни сувда ва сув ёқасида яшовчи турли ҳайвон ва ўсимликлар сақланиб қолади.

Сув тақсимоти ва истеъмоли тўлиқ рақамлаштирилиши орқали ҳар бир томчи сувнинг манбаси ва мақсади аниқ кузатилиши мумкин бўлади. Бу сув йўқотилишининг олдини олиш, ноқонуний сув олиш ҳолатларини бартараф этиш ва сувни адолатли тақсимлаш имконини яратади. Шу билан бирга, рақамли мониторинг экологик хавфларни олдиндан кўриш ва тезкор чора кўришга хизмат қилади.

Суғориш имконияти паст бўлган майдонларни қисқартириш, ишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга қайтариш тупроқнинг экологик ҳолатини яхшилайди. Бу ерларда биохилма-хиллик тикланади, шўрланиш даражаси пасаяди ва қишлоқ хўжалигида барқарор ҳосилдорлик таъминланади.

Йирик насосларни қуёш ёки шамол энергиясига ўтказиш – углерод изини камайтириш йўлидаги муҳим қадам. Бу нафақат атмосферани ифлосланишдан ҳимоя қилади, балки қишлоқ ҳудудларида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга ҳам туртки беради.

Сув хўжалигида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш орқали маблағ ва инновацияларни жалб этиш мумкин. Бироқ, экологик хавфсизлик талаблари қатъий сақланиши шарт. Ҳар бир лойиҳа амалга оширилишидан олдин экологик баҳолашдан ўтиши ва жамоатчилик назорати таъминланиши зарур.

Сув ресурсларини самарали бошқариш техник чоралар билан чекланиб қолмаслиги керак. Бу жараёнда аҳолида сувни тежаш маданиятини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Мактаблардан бошлаб оммавий ахборот воситаларигача сувнинг қимматини англатиш, сув исрофини камайтириш бўйича амалиётлар ўргатилиши лозим.  

Бир сўз билан айтганда, ушбу йўналишда инфратузилмани янгилаш, замонавий технологияларни жорий этиш, рақамлаштириш, ерларни қайта тиклаш ва альтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш орқали сув ресурсларини бошқариш — экологик барқарорлик ва табиатни асрашда муҳим. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда сув танқислиги хавфини камайтиради, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиради ва келажак авлодлар учун соғлом экологик муҳит яратишга замин бўлади.  

Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ресурсларини бошқариш – экология ва барқарор келажак учун муҳим қадам