ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ходимлари ва маҳаллий кенгаш депутатлари партиянинг “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланамиз” лойиҳаси доирасида Кармана туманидаги бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва сув исрофгарчилигининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиётнинг жадал ривожланиши сувга бўлган эҳтиёжни орттирмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигида суғориш учун сув танқислиги долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Шу боис фермерлар томонидан сувни тежовчи замонавий технологияларни кенг жорий этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўрганиш жараёнида “Асилбек Асилахон келажаги”, “Дўрмон Жавоҳири”, “Кармана Азиз истиқболи”, “Эргашев Отабек” ва “Олтин тола” фермер хўжаликларида ўрнатилган сув тежовчи тизимлар фаолияти кўздан кечирилди.

– Сўнгги йилларда сув ресурслари танқислиги ва иқлим ўзгариши шароитида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш жуда муҳим, – дейди “Олтин тола” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Ҳасанов. – Биз 2020 йилдан буён 30 гектар ер майдонида пахта ва ғаллани томчилатиб суғориш усули орқали парваришлаб келмоқдамиз. Бу усул сув ва минерал ўғит сарфини камайтиради, меҳнат унумдорлигини оширади ҳамда ёқилғи харажатларини 50-60 фоизгача тежаш имконини беради.

Фермерлар билан суҳбат чоғида уларнинг фаолиятидаги айрим муаммолар ва ечим талаб қиладиган масалалар ҳам ўрганилди.

А.Бўриев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳолати ўрганилди