Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида 190 га яқин давлатдан 2 000 га яқин делегат, халқаро ташкилот вакили, нуфузли сиёсатчилар иштирок этяпти. Африка қитъаси шарқида жойлашган Уганда Республикаси Парламенти аъзоси Сусан Амеро ЎзА мухбирига Ўзбекистоннинг ташаббуслари, Парламентлараро иттифоқдаги ўрни ҳақида гапириб берди.

– Таъкидлаш жоиз, Парламентлараро иттифоқ (Inter-Parliamentary Union – IPU)нинг 150-юбилей Ассамблеяси шунчаки халқаро тадбир эмас. Бу Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсий имижи, парламент дипломатиясидаги муваффақияти ва халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи мустаҳкамланишининг амалий ифодасидир. Қолаверса, тадбир муваффақиятли ўтиши ҳар бир иштирокчига жиддий масъулият юклайди.

IPU нафақат парламентлар мулоқоти ва ҳамкорлиги учун самарали майдон, балки инсон ҳуқуқи, гендер тенглик, иқлим ўзгариши, ёшлар масалалари бўйича глобал муаммоларга ечим топиш учун муҳим сиёсий майдон бўлиб, муҳокама қилинган масалалар жаҳон ҳамжамияти эътиборига етказилади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг IPU, МДҲ, ЕХҲТ, Туркий давлатлар Парламент ассамблеялари билан амалий ҳамкорлиги ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.

Хусусан, IPU парламентлараро глобал ҳамкорлик борасидаги фаолиятида иқлим ўзгаришига нисбатан халқаро даражадаги саъй-ҳаракатни янада кучайтиришга интилмоқда. Юртингизнинг айни йўналишдаги глобал ташаббусларини юқори баҳолаб, қўллаб-қувватлаб келяпти.

Қолаверса, Ассамблея доирасида дунё парламентлари аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш борасидаги муҳокамаларида Ўзбекистоннинг бу борадаги муваффақиятли тажрибаси ҳам бошқа давлатлар учун фойдали бўлиши шубҳасиз.

Парламентлараро иттифоқ 150-юбилей Ассамблеясининг “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусидаги бугунги биринчи ялпи мажлисда парламентлар жаҳон миқёсидаги ижтимоий мувозанатни тиклаш, барқарорлик ва адолатни таъминлашда ҳал қилувчи сиёсий институт сифатида фаол иштирок этиши зарурлиги таькидланди. Мажлис давомида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш борасидаги кенг кўламли ташаббуслари, халқаро ҳамкорлик доирасидаги саъй-ҳаракатларига тўхталди. Умуман, IPU парламентларни барқарор ва янгича фикрлайдиган муассасаларга айлантириш, ҳамкорликдаги фаолиятни кучайтириш, жаҳон тинчлиги ва тараққиёти учун масъулиятни баҳам кўришга чақиради.

Ўткир Алимов ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сусан Амеро: Ўзбекистоннинг аҳоли ижтимоий ҳимояси бўйича муваффақиятли тажрибаси кўп давлатлар учун намуна