ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўқувчиларни мактаб давриданоқ замонавий ва халқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга йўналтиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар доирасида Сурхондарё вилоятидаги 97 та умумтаълим мактабига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан юборилган замонавий жиҳозлар топширилди. 1 минг 649 дона компьютер, 97 дона кондиционер, 97 та принтер ва бошқа техник воситалар шулар жумласидандир. Шунингдек, 112 та мактабга 128 дона замонавий электрон доска билан таъминланди. Мазкур лойиҳага жами 20 миллиард 187 миллион сўм маблағ йўналтирилди. 

[gallery-25049]

Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, мактабларга техник жиҳозларни тантанали равишда топширди.

Ушбу ташаббус таълим сифатини янада юксалтириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва келажакда рақобатбардош кадрларни етиштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёдаги 97 та мактабга замонавий ўқув техникалари ва жиҳозлар топширилди