ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши қошидаги Сардорлар кенгаши аъзоларининг “Сардорлар форуми” ҳар галгидан ўзгача, кўтаринки руҳда ўтди.
Даставвал, 14 та туман ва шаҳардан ташриф буюрган 250 нафар маҳаллий сардор иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Сўнг ҳар бир туман ва шаҳардан сардорликка ўз номзодини қўймоқчи бўлган йигит-қизлар сайловолди дастурларини қисқа вақт давомида тақдимот қилди.
[gallery-13890]
Ҳар бир сардорнинг овози инобатга олинган ҳолда 14 нафар ҳудудий Cардорлар кенгаши аъзолари сайланди. Ҳудудий сардорлар сайловида ўқувчилари орасидан 7 нафардан “Камалак” ва “Иттифоқ” йўналишлари сардорлари саралаб олинди.
Сайлов якунида вилоят сардорлигига сайланган 14 нафар ёшга ишонч ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА