Термиз шаҳрида ҳайдовчилар учун янги имтиҳон маркази фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Президентимиз ғамхўрлиги билан юртимизда барча соҳалар шу жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу борадаги ишлар инсон ўлими ва бошқа талафотлар билан боғлиқ автоҳалокатлар сонини камайтиришга хизмат қилаётгани, мазкур марказ ҳам соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги самараси экани қайд этилди.

Уч гектар майдонда барпо этилган имтиҳон топшириш марказида бўлғуси ҳайдовчиларнинг ўз билим ва малакаларини синовдан ўтказиши учун шаффоф тизим яратилган. У замонавий инновацион марказ сифатида номзодларга ўз тайёргарлик даражасини намойиш этиш имконини берувчи махсус ўқув хоналари ва синов йўлаги билан жиҳозланган. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий синовлардан ўтишда имтиҳонлар инсон иштирокидан бутунлай холи автоматлаштирилган электрон тизимда топширилиб, баҳоланади.

Синов йўлагида амалий имтиҳон топширишда А, Б, C, Д, БЕ, CЕ ва ДЕ тоифалари учун 1 та юк автомобили, 1 та автобус, 9 та енгил автомашина, уларнинг биттаси ногиронлиги бўлган фуқароларга мўлжалланган бўлиб, битта мотоцикл, енгил ва юк автомобиллари учун тиркамалардан фойдаланилади.

Марказда  светофорлар, автотураргоҳлар, пиёдалар ўтиш жойлари ва йўл белгилари мавжуд бўлган платформада барчаси одатий йўллардаги каби қоидаларни ўз ичига олган. Энг муҳими, амалий имтиҳон вақтида автомобилда фақат номзод бўлади ва барча қоидабузарликлар махсус датчик ва қурилмалар орқали автомат равишда қайд этилади.

Марказда ногиронлиги бўлган шахсларнинг имтиҳон топшириши учун ҳам барча қулайлик мавжуд. 

Қатор йиллардан буён сурхондарёликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун олис йўл босиб, Қашқадарё вилоятига боришига ва имтиҳон топширишига тўғри келар эди. Эндиликда улар Термиз шаҳрининг ўзида назарий ва амалий синовлардан ўтиб, вақтини тежайди. Ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилади. 

Айни пайтда вилоятдаги 52 та ўқув мактабида ҳайдовчиликнинг сир-асрорлари ўргатилмоқда. Янги марказ бир кунда 800 нафар номзоддан назарий, 400 нафаридан амалий имтиҳонларни олиш қувватига эга. 

Тантанали маросим якунида вилоят ҳокими, соҳа мутасаддилари ва бошқа иштирокчилар марказда яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ҳайдовчилар учун замонавий имтиҳон маркази иш бошлади