Президентимизнинг тегишли фармонларига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан бир гуруҳ сурхондарёликлар ҳам юксак давлат мукофотларига сазовор бўлди.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, турли мукофотлар билан тақдирланган фидойи инсонлар ва нуронийлар иштирок этди.

–Мамлакатимизнинг жанубдаги воҳаси йилдан-йилга юксалиб, одамларнинг турмуш даражаси ошмоқда,¬–деди вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов.

–Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кўп миллатли халқимизнинг осуда ҳаёти ва фаровон турмушини таъминлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашда сизларнинг алоҳида хизматингиз бор. Самарали ва ҳалол меҳнатингиз, Ватанга хизматингиз давлатимизнинг юксак орден ва медалларига муносиб кўрилганидан барчамиз фахрланамиз.

Юрт равнақи йўлидаги келгуси ишларингизга омад, соғлик ва хонадонларингизга файз тилаймиз.
Маросимда мукофотлар тантанали топширилди.

[gallery-25036]

Тадбир якунида давлат мукофотларига сазовор бўлганлар Янги Ўзбекистон тинчлиги ва тараққиёти учун бор билим ҳамда кучини аямасликка ваъда бериб, кўрсатилган эътибор учун давлатимизга чуқур миннатдорлик билдирди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири
 
Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда давлат мукофотлари топширилди