ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Сурхондарё вилоятида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида минглаб оилалар замонавий уй-жойларга эга бўлмоқда. 

Янги хонадон калитини қабул қилиб олаётган ҳар бир юртдошимиз инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган бундай ислоҳотлардан миннатдор. Шу тариқа инсон қадри учун деган эзгу тамойил ҳар бир оиланинг ҳаётида, жумладан, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз турмуш тарзида ҳам ўз ифодасини топмоқда. 

Вилоятда “Янги Ўзбекистон” массивлари Термиз, Жарқўрғон, Сариосиё, Бойсун ва Ангор туманларида барпо этилмоқда. Мазкур ҳудудларда қурилаётган кўп қаватли уйларнинг афзаллиги, аввало, оқова ва ичимлик суви, электр таъминоти, марказлашган иссиқлик таъминоти билан таъминланишидир. Термиз туманининг Янгиобод маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш объектлари, 1500 ўринли 2 та олий таълим муассасаси, “Янги Ўзбекистон боғи”, “Амфитеатр” кўнгилочар маскани барпо этилиб, аҳоли кўчиб келганидан сўнг, шаҳар марказини боғлаш учун янги транспорт йўналишлари қўйилади. Массивда қад ростлаётган 12 ва 16 қаватли уйларнинг энг юқори қаватига чиқилса, туман ҳудуди кафтдек кўринади.

[gallery-26150]   

Термиз туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида 2000 хонадон қурилиб, шунча оила уй-жой билан таъминланди. 

Айни пайтда қурилиши давом этаётган объектларда ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин вақт ичида яна юзлаб хонадонлар ёш оилаларни ўз бағрига олади. Вилоятда қурилаётган ушбу “Янги Ўзбекистон” массивларида қад ростлаётган 5 ва 9 қаватли уйлар 2-3 хонадан иборат. Ҳар бир хонадоннинг алоҳида иссиқлик ва сув иситиш тизимларининг ўрнатилгани ҳам хона ҳароратини бошқариш, энергия сарфини икки баробаргача қисқартириш имконини беради. Том маънода айтганда, қарор ва фармонлар фақат қоғозда эмас, балки аҳоли ҳаётида, уларнинг турмуш тарзида ҳам ўз ифодасини топаётгани инсонларда эртанги кунга ишончни, юртга муҳаббат ва ислоҳотларга қарашини мустаҳкамламоқда. 

Бугун Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат архитектурада, балки инсон қалбида ҳам янги нафас, янги руҳ, янги орзу-умидларни уйғотиши шубҳасиз. Зеро, фаровон ҳаёт халқ розилигидан бошланади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида минглаб оилалар замонавий уй-жойларга эга бўлмоқда