Президент топшириғи – амалда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 14 октябрь куни маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айрим маҳаллалар, кўчалар, қурилишлар атрофи, ариқлар, хиёбонларда озодалик талабларига риоя этилмаётгани кўрсатиб ўтилиб, бутун мамлакатимизда тозалик ва озодалик ойлигини эълон қилиш ташаббуси илгари сурилган, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шартлиги қайд этилган эди. 

Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, чиқиндиларни белгиланган жойлардан ташқарига ташлашга чек қўйиш, шунингдек, дарахтларнинг ноқонуний кесилишига қарши курашиш мақсадида кучайтирилган рейд тадбирлари бошланди.

Тадбирнинг дастлабки куни Термиз шаҳрида мавжуд 37 та маҳалла қамраб олиниб, 56 нафар экология ва 45 нафар Миллий гвардия ходими жалб этилди.

Ҳудудларда ташланган чиқиндиларни тўплаш ва ташишни самарали ташкил этиш учун “Биотехноэко” масъулияти чекланган жамиятининг 12 та чиқинди ташувчи автомашинаси, 6 та самосвал ва 2 та юк ортгич техникаси кучидан унумли фойдаланилди. Шу куни вилоят марказида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга тўкиш билан боғлиқ 34 та ҳуқуқбузарлик ҳам аниқланиб, тегишли чора кўрилди. 

– Тадбир чоғида бир йўла аҳолига чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, маҳалла ва кўча-куйни, ҳар бир хонадонни тоза, озода сақлаш, яшил ҳудудларни асраш каби масалаларда тушунтириш берилмоқда, – дейди вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Баҳодир Урунов. – Экологик маданиятни ошириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жойларга ташлаб кетилган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида ташиб кетилмоқда. 

Тадбир иштирокчилари бугун Жарқўрғон туманидаги барча маҳаллаларни кўздан кечирмоқда. Эртага рейд ва тарғибот тадбирлари Қумқўрғон туманида давом этади.

Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, тадбирга жалб этилган ходимлар белгиланган жадвал асосида воҳанинг энг олис ва чекка маҳаллаларида ҳам бўлиб, ҳудудлардаги кўча, хиёбон, ариқ, қурилишлар, хонадонлар атрофида озодаликка риоя этилишини ўрганади. Аниқланган экологик ҳуқуқбузарликлар жойида бартараф этилиб, кунлик назорат ўрнатилади. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё тоза, озода ва янада жозибадор воҳага айланади