ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Cурхон элида ҳам мустақиллигимизнинг 34 йиллиги кенг нишонланмоқда. Воҳанинг ҳар бир манзили тантана оғушида. “Ватан учун, халқ учун, миллат учун!” ғояси остида ўтаётган тадбирлар юртдошларимизга чексиз қувонч улашмоқда.
Узун тумани “Турон” ўйингоҳида ҳам туман аҳолиси ва меҳмонлар иштирокида байрам тантанаси ўтказилди.
Тадбирда ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Тожикистон делегацияси иштирок этди.
Даставвал туман ҳокими Ҳабибулла Бозоров мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган улкан натижалар, хусусан, туман ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди. Барчани байрам билан қутлади. Санъаткорлар, бадиий гуруҳлар чиқишлари даврага янада жозиба, иштирокчилар қалбига аъло кайфият бағишлади.
[gallery-25026]
Туманнинг сокин оқшомини ёрқин рангларда мунаввар этган мушакбозлик барчага, шу жумладан, болажонларга қувонч ва ҳайрат бағишлади.
Вилоятда байрам тадбирлари давом этмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА